Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон уч йилга қамалиши мумкин

Жаҳон 30 Октябрь 2015 2018

Буюк Британиянинг автомобиллар ҳақидаги Top Gear телекўрсатувининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон уч йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бунга Аргентина суди кўрсатувни суратга олиш пайтида сохта автомобиллар рақамидан фойдаланилганлик бўйича олиб бораётган тергов иши сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, Кларксон жамоаси 2014 йилда кўрсатувнинг навбатдаги сериясини суратга олиш давомида Аргентинада H982 FKL рақамига эга Porsche автомобилини синовдан ўтказган. Бу рақамлар ва ҳарфлардан тузилган рақамдаги ёзув Аргентина ҳукумати ва маҳаллий аҳоли ғазабини келтирди, чунки ундаги ёзув (928 ёзуви 1982 йилга, FKL (Folklend) Фолклендга ишора) 1982 йилда Аргентина ва Буюк Британия ўртасида Фолкленд оролларига эгалик қилиш учун олиб борилган Фолкленд уруши деб аталган қуролли ихтилофга бевосита ишорадир. Ўшанда 600 дан кўпроқ ҳарбийсини йўқотган ҳолда Аргентина мағлуб бўлган ва ороллар устидан назоратни қўлдан бой берган.

Кларксон суратга олиш гуруҳи тўхтаган Ушуая шаҳрида маҳаллий аҳоли ва ўша уруш фахрийлари гуруҳга тегишли бўлган автомобилларга тош ота бошлашган ҳамда Кларксонни жазолаш билан таҳдид қилишган. Оқибатда кўрсатув ижодкорлари шошилинч тарзда полиция ҳамроҳлигида Аргентинадан Чилига кетишларига тўғри келган. Аргентинанинг Буюк Британиядаги элчиси Алисия Кастро кўрсатув эфирга узатиладиган BBC телекорпорацияси директори Дэнни Коэндан кечирим сўрашни талаб қилган, бироқ у буни бажаришдан бош тортган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар