Флорида ҳукумати 30 йил муқаддам судланган, ўзининг собиқ рафиқаси, унинг беш яшар қизи, онаси ва синглисининг қотилига айланган жиноятчини қатл этди. Ҳукм жазони ижро этувчи тузилмалар томонидан амалга оширилди.

59 ёшли Жерри Коррелл 1986 йилда айбдор деб топилган ва ҳар бир қотиллик учун унга ўлим жазоси тайинланган эди. У қилган ишидан афсусланмаганини айтганди. Унинг ўлим олди илтимосига кўра, “руҳининг тинч ва хотиржам бўлиши” учун иккинчи қизи билан телефон орқали суҳбатлаштиришди.

Умуман олганда, ўлим жазоси АҚШнинг ушбу 31-штатида амал қилади. АҚШда жорий йилнинг апрель ойида 3002 нафар маҳбус ўлим жазосининг амалга ошишини кутди. Мамлакатда ўлим жазоси қайта кучга киритилгач, сентябрь ойидан бери 1414 нафар маҳбус олий жазога тортилди. Олий жазони махсус тайинланган тузилмалар амалга оширади.