Тошкентда итлар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Жамият 30 Октябрь 2015 3176

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги кўнгилочар боғида 1 ноябрда “Azia dog show” итлар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Myday.uz нашри.

Кўргазма "Alive Planet" ҳайвон ишқибозлари жамияти кўмагида ташкил этилмоқда. Тадбир давомида итлар кўргазмасидан ташқари, турли танловлар бўлиб ўтади.

Кўргазмада бир неча йўналишларда мусобақалар: бола ва ит, болалар чизган расмлар, бир одамга тегишли бир зотга мансуб итлар жуфтликлари ва турли зотларга мансуб итлар жуфтликлари танловлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, тадбир давомида итлар учун энг оригинал кийимлар танлови ва 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида энг ёш хендлерлар (кўргазмаларда итларни намойиш қилиш санъати билан шуғулланувчилар) мусобақаси бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар