Украинада Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконига нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Георгия Логвинского УНИАН нашрига маълум қилган.

Украина ҳукумати Берлусконини Қрим ҳудудига ноқонуний равишда келганликда айбламоқда.

Манбанинг айтишича, бу жинояти учун Берлусконига 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиш хавфи таҳдид қилмоқда.

Бундан олдинроқ, Украина ТИВ Россия президенти Владимир Путин ва италиялик сиёсатчи Сильвио Берлусконининг Украина таркибидаги Қримга берухсат равишда ташриф буюрганини қоралаб чиққанди.

Бу ташриф шу йилнинг сентябрь ойи ўрталарида юз берган, ўшанда сиёсатчилар Ялта қирғоғида сайр қилишиб, Қрим уруши вақтида (19 аср) ҳалок бўлган сардиниялик аскарлар қабрига (Госфорт тоғлари яқинида) зиёратга боришганди.