Уругвай президенти самолёт бортида бир қизни қутқариб қолди

Жамият 30 Октябрь 2015 4017

Уругвай президенти Табаре Васкес Парижга кетаётганида самолёт бортида мазаси қочиб қолган 17 ёшли француз қизни қутқариб қолди. El Pais нашрининг эслатиб ўтишича, Васкес тиббиёт коллежини битирган.

Уругвай президенти ўзининг шахсий шифокори билан биргаликда аллергик реакцияга учраган ва нафас олиши қийинлашган қизда реанимацион ишларни амалга оширди.
Инъекция натижасида йўловчи қиз ўзига келди ва Парижгача эсон-омон етиб борди.

Кўпроқ янгиликлар