Венада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича бўлиб ўтган музокаралар иштирокчилари Сурия президенти Башар Асаднинг бу жараёндаги роли ҳақида келиша олмадилар, деб хабар бермоқда Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жафарийга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Учрашувда баъзи иштирокчилар Асаднинг истеъфога кетишини талаб қилишган бўлса, бошқалари бу масалани Сурия халқи ҳал қилиши кераклигини айтишди.

“Ушбу жараёнда Асаднинг роли ҳақидаги келиша олмадик”, деб айтди вазир.

Жафарийнинг айтишича, музокаралар иштирокчилари террорчиликка қарши курашиш ва Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш зарурлигига келишиб олдилар.