Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, Венесуэла ҳукумати АҚШ президенти Барак Обама томонидан имзоланган фармон бўйича судда баҳслашади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

“Венесуэла Барак Обама фармонининг ноқонунийлиги бўйича АҚШнинг ўзида судга даъво аризаси тақдим қилади. Бу фармон жорий йилнинг 9 мартидан Венесуэлага хавф солмоқда”, деб айтди Мадуро.

Мадуронинг таъкидлашича, бу даъво “Венесуэлага раҳна солаётган хавф”нинг бекор қилинишидаги курашга хизмат қилади. Ушбу ишнинг муҳокама қилиниши деталлари ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Мадуро Обамани икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашишини чўзаётганликда айблаган эди.