АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда Башар Асаднинг янги ҳукумат тузилгунига қадар президент бўлиб қолишига рози, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Узоқ вақт мобайнида америкалик расмийлар Асаднинг сиёсий ўтиш босқичида иштирок этиши мумкин эмаслигини таъкидлаб келган эди. Аммо эндиликда улар позициясини бироз юмшатиб, Асаднинг музокараларда иштирок этиши масаласини муҳокама қилишга тайёр. Бу жума куни Вена саммитида кўтариладиган асосий мавзу бўлиши кутилмоқда.

Бу тадбир арафасида АҚШ вакиллари иттифоқчилари ва Туркия билан учрашув ўтказишди. Унда Асад масаласига ёндашувни Россиянинг Сурияда бошлаган ҳарбий операциясини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди.