WSJ: Марказий Осиёнинг минглаб аҳолиси Суриядаги ИШИД сафига бориб қўшилган

Жаҳон 30 Октябрь 2015 5664

Марказий Осиёнинг минглаб аҳолиси Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи сафига бориб қўшилган. Бу ҳақда АҚШнинг Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

"Марказий Осиёнинг минглаб мусулмонлари 2011 йилдан, Суриядаги уруш бошиданоқ террорчилар сафига бориб қўшилган. Айримлар ИШИД таркибига, бошқалари эса “Фронт ан Нусра” , бошқа бировлари эса “Ал Қоида”нинг Суриядаги маҳаллий ширкатига бориб қўшилган”, - дейилади мақолада.

Нашрнинг ёзишича, Суриядаги жангларда жангарилар таркибида минтақанинг беш мамлакати – Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари бор. Газета маълумотига кўра, Қирғизистоннинг ўзидан беш юзга яқин киши террорчилар сафига бориб қўшилган. Газетанинг қайд этишича, уларнинг аксарияти ИШИД сафида туриб жанг қилмоқда. Нашр бунга мисол қилиб, Тожикистоннинг махсус хизматлари собиқ бошлиғи Гулмурод Халимовнинг ИШИД террорчилик сафига ўтиб кетганини кўрсатган.

Кўпроқ янгиликлар