Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги Хабаровск туманидаги уйлардан бирида маиший газ порлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Манбанинг айтишича, 30 октябрга ўтар кечаси Корфовский аҳоли пунктининг Геологлар кўчасидаги 3 қаватли бинода портлаш юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш туфайли бинонинг бир қисми вайрон бўлган, харобалар остидан 4 киши чиқариб олинган, 5 киши ҳалок бўлган, қурбонлардан бирининг ёши 2да экани айтилган, яна 17 кишини излаш ишлари олиб борилмаоқда.

Айни вақтда Хабаровскда ҳарорат -4 даражани ташкил этмоқда.