Ўзбекистонда ноябрь ойида ҳам интернет тармоғининг ишлаш тезлигининг ёмонлашиши ва алоҳида сайтларги киришда муаммолар туғилади.

“Ўзбектелеком” АК хабарига кўра, 2015 йилнинг 1-30 ноябрь кунлари “Ўзбектелеком” АК ҳамкорлари тармоқларида ишлар олиб борилиши муносабати билан Интернет сифати ёмонлашиши мумкин.

Компания мижозларидан вақтинчалик ноқулайлик учун ўз узрини сўради.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” АКнинг бундай мурожаатлари Ўзбекистонда мунтазам характерга эга бўлиб, ўтган йиллар давомида кўп маротада шу каби “таъмирлаш” ишлар олиб борилиши эвазига интернет сифатида доимий равишда паст бўлиб келмоқда.

ОАВ хабарларида келтирилишича, Ўзбекистонда маълумотлар юклаш тезлиги 2.44 Мб/секундни ташкил қилади, бу жаҳондаги 188 мамлакатни қамраган рейтингда 170- ўрин демакдир. Биринчи ўринда турган Гонгконгда – 69.38 Мб/секунд, Сингапурда – 59.53 Мб/секунд. Россия 30-ўринда (21.09 Мб/секунд), Хитой 16.64 Mб/секунд тезлик билан 43-ўринда, Қозоғистон эса 52-поғонада (13.71 Мб/секунд), 80-ўринда – Қирғизистон (8.46 Мб/секунд).

Компания вакилларининг сўзларига кўра, “линияларимиз “Ростелеком” ва “Қозоқтелеком” орқали ўтади, биз охирги нуқтадамиз. Биз Қозоғистондан тезлик сотиб оламиз ва бу трафик интернет провайдерларига берилади. Бизнинг вилоятимизда бундайлар сони олтита. Тарифлар ҳам шундан келиб чиқади – тезлик қанча баланд бўлса, нарх ҳам шунча қиммат”.