Ўзбекистон аҳолиси 31 октябрь санасини Ирландия ва Шотландиянинг туб аҳолиси бўлмиш кельтлар нишонлаб келган ва ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатларида урфга кираётган қадимги байрами “Хэллоуин” ни байрам сифатида нишонламайди.

Ушбу байрамнинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қадимги кельтлар 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечасини бу дунёни тарк этган яқинларини эслаб ўтказишган. Ўшандан бошлаб қовоқлардан чироқлар ясаш урфга кирган. Улар бу йўл билан марҳумларнинг тўғри йўлни топиб олишлари учун замин ҳозирлашган.

“Ўзбекистон ўзининг бой ва қадимий тарихи, ўтмишдан то бизга қадар етиб келган урф-одатларию, анаъналарига эга давлат. Бизга ўзга миллатларнинг байрамини оммалаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ”, — деб таъкидлаб ўтганди Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги раҳбарларидан бири.