Афғонистоннинг марказий қисмидаги Ғазний вилоятига авиазарбалар берилиши оқибатида “Толибон”нинг камида 12 нафар жангариси йўқ қилинди, деб хабар берди 31 октябрда вилоят губернатори Муҳаммад Амам Ҳамимнинг айтган сўздарига иқтибос келтирган ҳолда Синьхуа агентлиги.

“Разведка маълумотларига амал қилиб, 31 октябрь эрталаб Нава туманидаги жангариларнинг яшириниш жойларига ҳаводан зарбалар берилди. Оқибатда 12 жангари, шу жумладан “Толибон”нинг бош қўмондонларидан бири Мулла Маннон ўлдирилди”, деб айтди губернатор. Унинг айтишича. Мулла Маннон Ғазний ва қўшни вилоятлардаги толибларга қўмондонлик қилган.

Ҳозирда жангарилар вилоятнинг маъмурий маркази бўлган Ғазний шаҳрига ҳужумлар қилмоқда.