АҚШ Сурия муҳолифатига яна 100 млн долларга яқин ёрдам ажратади. Шу тариқа АҚШнинг 2012 йилдан бери Сурия муҳолифатига ажратган ёрдами миқдори 500 млн долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти.

Пуллар тинчлик мақсадида, жумладан маҳаллий ўзини бошқариш органлари, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш хизматлари, мактаблар қурилиши, электр ва сув таъминотини тиклаш, ОАВлар ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.