АҚШ Сурияда Ироқ ҳақида қайғургани учун жанг қилмоқда

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2866

АҚШ Сурияда Ироқ борасида қайғураётгани сабабли уруш олиб бораётганини тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнест 30 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Эрнестнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар томонидан илгари суриладиган далиллар АҚШ ва унинг коалиция бўйича шериклари Ироқ томонидан юборилган аниқ сўров ҳамда унинг ҳудудида ИШИДнинг қўққисдан қилинган ҳамлалари юзасидан билдирилган хавотирларига жавоб беради.

“Даставвал бизнинг жавобимиз Ироқ ҳукуматига миллий хавфсизлик учун ушбу таҳдидлар юзасидан кўмак кўрсатишдан иборат эди, - давом эттирди Оқ уй вакили. – Бироқ мазкур миллий хавфсизликка таҳдид Суриядан чиқиб келаётгани маълум бўлди. ИШИД Сурияда ўзи учун Ироқ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган таянчни яратиб олган.

Сурия марказий ҳукумати эса Ироқ миллий хавфсизлиги учун рахна солаётган хавфни бартараф этиш мақсадида зарур чораларни кўра олмаган ёки буни истамаган. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари мазкур акцияни амалга ошириб, Ироқ миллий хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқда ва Сурия марказий ҳукумати бу борада чораларни кўра олмайди ёки ўзи буни амалга оширишни истамаслиги тўғрисида маълумотларга эга”.

Кўпроқ янгиликлар