АҚШ Сурияга махсус қўшин юборади

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2487

АҚШ Сурияга ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашаётган маҳаллий қуролли гуруҳлар билан ҳаракатланувчи махсус қўшин юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда исми сир тутилган АҚШ вакилига асосланиб, NBC News хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, махсус қўшин ҳақдаги фармон Оқ уйда яқин кунларда берилади.

Унинг сўзларига кўра, гап Сурия шимолига ташланадиган унча катта бўлмаган АҚШ ҳарбий гуруҳи ҳақда бормоқда. Ушбу гуруҳ курдларнинг қуролланган қисми ва “Озод Сурия армияси” таркибидаги гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

АҚШ қуролли кучлари бундан аввал ҳам Сурияда ердаги ҳарбий операцияларни олиб борган. Аммо мамлакатда АҚШнинг мунтазам ҳаракатланиб турувчи қуролли қисмлари бўлмаган.

Кўпроқ янгиликлар