АҚШнинг Орегон штатида қора ўлат билан касалланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар берди The New York Times нашри.

Қайд этилишича, касалланган ўсмир қиз қора ўлатни бурга чақиши орқали юқтириб олган бўлиши мумкин. Бемор жорий йилнинг 21 октябрида касал бўлиб қолиб, 4 кундан сўнг шифохонага ётқазилган. Ҳозирда у интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.
Охирги вақтда мамлакатда бошқа қора ўлат билан касалланиш ҳолати қайд этилмади.

Аввалроқ Нью-йорк каламушлари ҳам ушбу касаллик ташувчилари бўлиши мумкинлиги маълум бўлганди.