Аргентинада давлат университетларига кириш имтиҳонлари бекор қилинди

Жамият 31 Октябрь 2015 3816

Аргентина Сенати давлат университетиларига кириш имтиҳонлари ўтказишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 октябрь куни Nacion газетаси хабар қилди.
Ўрта таълимни олган барча битирувчилар эркин ва қаршиликларсиз олий таълим муассасаларига кира оладилар”, - демоқда қонун. Қабул қилинган ислоҳотга кўра, университетларга ўқиш учун бирор тўлов олиш ҳам тақиқланди.

Бугунги кунга қадар Аргентина давлат олий таълим муассасалари бир қатор факультетларда, масалан, тиббиёт соҳасида кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқига эга эди.
Шу пайтнинг ўзида, университетларга ўқувчилар ОТМ талабаси ҳисобланиши учун бажариши лозим бўлган талабларни мустақил равишда ўрнатишга ижозат берилди. Бундан аввал шу каби ҳуқуққа 50 минг нафардан зиёд киши таҳсил оладиган университетлар эга эди. Қолганлар учун ягона талаб: талаба бир йилда энг камида битта, айрим ҳолатларда эса иккита фандан имтиҳон топшириши лозим эди.

Шунингдек, янги қонун талабига кўра, мамлакат давлат университетларини молиялаштиришни камайтира олмайди.
Ислоҳотлар мухолифат ва айрим экспертлар томонидан билдирилган танқидлардан сўнг ўтказилди. Парламентда мазкур ташаббусга Аргентина президентлигига номзод Маурисио Макри раҳбарлик қилаётган “Республика таклифи” консенваторлар партияси қарши овоз берди.
Айни пайтда Аргентинада 54та давлат ва 49та хусусий олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар