Нью-Йорк суди Аргентина ҳукуматига унинг облигацияларига эгалик қилаётган кредиторлар билан келиб чиққан можароларни бартараф этиш учун 6,1 миллиард доллар миқдорида қўшимча тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклади, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Мазкур қарор судя Томас Гриес томонидан чиқарилди. Шу орқали Буэнос-Айреснинг Аргентина қимматбаҳо қоғозларига эгалик қилаётганларга тўлаши лозим бўлган маблағларнинг умумий миқдори тахминан 8 миллиард долларга етди.

Гап аввалроқ Аргентина томонидан 2001 йилдаги мамлакат тарихидаги энг йирик дефолт оқибати ҳисобланган давлат қарзларини реструктуризация қилиш тўғрисидаги таклифига рози бўлмаган хорижлик хеж-фондлар учун тўловлар ҳақида кетмоқда.