Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва АҚШ давлат котиби Жон Керрининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва Афғонистонда террорчилик гуруҳлари, жумладан ИШИД ва “Толибон”нинг фаоллашиши муносабати билан минтақавий хавфсизликка оид саволлар муҳокама қилинади.

Жон Керри Қирғизистонга Марказий Осиё давлатларига ташрифи доирасида келди. Жон Керри АҚШнинг Бишкекдаги элчихонасининг янги биноси очилишида иштирок этди.