Россия авиагуруҳи Сурияда бир ой давомида террорчиларга қарашли 1623та объектни йўқ қилди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги. Гуруҳ таркибига кирувчи самолётлар 1391та парвозни амалга оширган. Йўқ қилинган нишонлар орасида жангариларнинг 786та дала лагери ва базалари, 371та таянч пункти ва мустаҳкамланган узели, 949та бошқарув пунктлари ва алоқа узеллари бор.

Авиагуруҳнинг жанговар фаолиятига Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов қисқача якун ясади. У жангарилар ҳали ҳам бир қатор туманларда позицияларни ушлаб турганини таъкидлаб ўтди. Бу ерларда бир неча йиллар давомида жангарилар томонидан ер ости йўллари ва пана жойлар тармоғи яратилган.

Картаполовнинг айтишича, радикал ташкилотнинг кўплаб жангарилари “ўртамиёна муҳолифат” гуруҳларига қўшилиб олишга уринмоқда. “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳига кирган бир қатор бандтузилмалар раҳбарияти хориждан сиёсий қўллаб-қувватлаш ва молиявий ёрдам олиш мақсадида аввалги барча рамзлардан воз кечиб, Ғарб томонидан “ўртамиёна муҳолифатга” киритиладиган “Ҳаракат Аҳрор аш-шом” байроқлари остига ўтишга қарор қилди”, деб таъкидлаб ўтди Картаполов.

Картаполовнинг маълум қилишича, Хама вилоятидаги ИШИД ва “Жибҳад ан-Нусра” жангарилари биргаликда ҳаракат қилиш учун қўшилган. Бунга Сурия армиясининг жангарилар позицияларига ҳужумга ўтиши сабаб бўлган.