Диёр Ўрозбоев ва Ришод Собиров Абу-Дабидаги нуфузли мусобада бронза медалларини қўлга киритишди

Спорт 31 Октябрь 2015 1687

БААнинг Абу-Даби шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақанинг биринчи куни ортда қолди. Турнирнинг биринчи куни терма жамоамизга иккита бронза медалини тақдим этди.

-60 кг вазн тоифасида татамина чиққан Диёрбек Ўрозбоев ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб борди. Ўз гуруҳида Франция, Бразилия ва грузиялик полвонларни мағлуб этган ҳамюртимиз финал остонасида мўғулистонлик Тсогтбаатар Тсендочирга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса у арманистонлик Хованнес Давтяндан устун келди.

Диёр Ўрозбоев ва Ришод Собировда бронза!

Терма жамоамизга иккинчи бронза медалини Ришод Собиров келтирди. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медал совриндори ўтириш турнирида канадалик Антоин Бучардни, бронза медал учун кечган баҳсда германиялик Себастьян Сиедлни таслим этди. Ришод Собиров ярим финалга бериладиган учрашувда бўлажак кумуш медал совриндори россиялик Арсен Галстянга ютқазиб қўйганди.

Ҳозирча терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 2та бронза медали билан 88та давлат орасида 9-поғонада бормоқда. Жанубий Корея терма жамоаси 2та олтин медал билан биринчи ўринни банд этган. Дзюдо ватани Япония эса ҳали бирорта ҳам медал олгани йўқ.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар