Ҳусниддин Норбеков Доҳадаги ЖЧда олтин медалга сазовор бўлди

Спорт 31 Октябрь 2015 1747

30 октябрь куни Ўзбекистон Паралимпия тарихида енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида спортчимиз Ҳусниддин Норбеков диск отиш баҳсларида 53.81 натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати Kun.uz сайтига маълум қилди.

Ушбу натижаси билан Ҳусниддин Норбеков 2012 йил Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган XIV Паралимпия ўйинлари ғолиби хитойлик Хиа Донг ва 2013 йил Франциянинг Лион шаҳри мезбонлик қилган енгил атлетика бўйича Жахон чемпионати ғолиби укракиналик Забняк Миколадан ҳам устунлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида 100 давлатдан 1300 дан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар