ИШИД террорчилик гуруҳи Aamaq ахборот агентлиги орқали Мисрда Airbus 321 самолётининг фалокатга учраши учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумотни Reuters ахборот агентлиги жойлаштирди.

Шу билан бирга бу маълумот расман тасдиқланмади. Шунингдек, маҳаллий жангариларда бундай юқори баландликдаги нишонни ура оладиган қуролнинг йўқлиги айтилмоқда.

Кейинроқ Россия транспорт вазирлиги бу хабарни рад этди.

Самолёт Шарм-ал-Шайҳдаги аеропортдан Тошкент вақти билан 8:21 да учиб кетган ва бироздан кейин, Мисрнинг Ларнаки туманидан ўтаётганда радарлар экранидан йўқолиб қолган. Кейинроқ самолёт қолдилари Мисрнинг Синай яриморолида топилган.