2015 йил 27 октябрь куни "Истиқлол” санъат саройида Тошкент шаҳри Учтепа тумани ёшларининг "Келажак юлдузлари” фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу фестивалда марказларда фаолият кўрсатаётган барча тўгараклар қатнашчилари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари ҳамда туманнинг иқтидорли ёшлари иштирок этди. Ёш иқтидор эгаларини қутлаш мақсадида фестивалга Қорақалпоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов, "Ниҳол” мукофоти совриндори Исроил Саидумаров, эстрада хонандалари Бахром Назаров, Азиз Ражабий, Дилшод Юнусов сингари меҳмонлар ташриф буюрди.

Фестивалда 4000 нафардан зиёд аҳоли қамраб олинди ва тадбир юқори савияда ўтказилди.
Хабарда шу каби фестиваль ва гала-концертлар Бош бошқарма тасарруфидаги барча туман маданият ва спорт ишлари бўлимлари томонидан ҳам ўтказилиши режалаштирилгани таъкидлаб ўтилди.