Камчаткада фалокатга учраган МиГ-31 учувчилари муваффақиятли эвакуация қилиндилар

Жаҳон 31 Октябрь 2015 1501

Камчаткада фалокатга учраган МиГ-31 самолётининг икки учувчиси Шарқий ҳарбий округ қидирув-қутқарув хизмати томонидан Елизово аэродромига муваффақиятли эвакуация қилиндилар, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Қутқарув хизмати учувчилар тушган жойга қидирув ҳудудида ҳаво яхшиланиши билан етиб келганлар. Шифокорлар учувчиларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказганларидан кейин, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани ҳақидаги хулосага келишди.

30 октябрда кечки пайт МиГ-31 қирувчи самолёти ўқув-машғулот парвозини бажаргандан кейин Камчатка ўлкасидаги ўзи жойлашган аэродромга қайтаётганда алоқага чиқмаган. У Ключи аҳоли пункти аэродромидан 150 км узоқликда радарлардан йўқолиб қолган. Самолётни қидиришга Ил-38 патруль самолёти жўнатилган. Патруль самолёти экипажи фалокатга учраган самолётнинг ишлаётган авариявий радиомаёқи бўйича учувчиларни, уларнинг парашютлари ва сигнал гулханини аниқлаган.

Кўпроқ янгиликлар