“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг айтишича, трибунадаги ҳуштаклар уни безовта қилмайди.

"Тан оламан, мен камтар инсонмасман. Аммо мен сохта ҳам эмасман ва ўрганишни яхши кўраман. Одамлар мени яхши кўрмасликларига қаршимасман. Бу ишларнинг бари парвойимга ҳам келмайди. Ўзимга яраша душманларим бор. Бу футболнинг бир қисмидир. Тўпга тегишим билан улар дод солишни бошлайди. Бу ишлар 18-19 ёшимдан бери бошланган. Бу, аллақачон, мен учун муаммо сифатида аҳамиятини йўқотган", – деб изоҳ беради Роналду The Times нашрига.