Мисрда фалокатга учраган Airbus 321 самолётининг борт ёзгичлари (қора қутилари) Россияда ўқилади, деб айтди фалокат оқибатларини бартараф қилиш бўйича тезкор штабдаги манба.

“Самолёт Россияда рўйхатдан ўтгани, Россия авиакомпаниясига тегишли бўлгани учун “қора қутилар” ҳам Россияда ўқилади”, деб айтди манба.

Унинг айтишича, Россия айнан шуни талаб қилади.