Ҳалокатга учраган Россия лайнери Airbus-321 Синайнинг шимолида жойлашган Эл Ариш шаҳрига фавқулодда қўниш учун рухсат сўраган, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

Авиация ҳалокатлари бўйича текширув қўмитасининг Миср бўлими вакили Айман ал-Мугадемнинг маълум қилишича, учувчи аэропорт диспетчерини самолётдаги техник носозлик сабаб дарҳол қўниш лозимлиги ҳақда огоҳлантирган.

Аввалроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг рўйхатини эълон қилгани, маълум қилинган эди.