Мисрда қулаган самолёт йўловчиларининг фуқаролиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 5336

Саудиа Арабистони ҳукуматининг хабар беришича, Мисрда қулаган Россия самолёти бортидаги йўловчилар орасида 214 нафар россиялик ва 3 нафар украиналик фуқаро бўлган. 217 нафар йўловчидан 138 нафари аёл, 62 нафари эркак ва 17 нафари болалар бўлган, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Минск берган дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар орасида беларуслик фуқаро ҳам бўлган.
Самолёт экипажи 7 кишидан иборат бўлган.
31 октябрда Россиянинг Мисрдаги консуллигидаги манба самолётда Brisko ва Odeon Tours туроператорларининг мижозлари бўлганини маълум қилди.

«Когалымавиа» авиакомпаниясининг Airbus A321 самолёти Тошкент вақти билан 08:51да парвозга кўтарилган. Самолёт 09:14да Ларнка (Кипр) билан алоқага чиқмаган ва радарлар экранидан самолётни кўрсатувчи белги йўқолиб қолган. Самолёт Синай ярим оролига қулаб тушган.

Баъзи тахминларга кўра, фалокатга техник носозликлар олиб келган (самолёт экипажи бир неча бор двигателда муаммолар борлигидан шикоят қилган). Самолёт қолдиқлари топилган жойда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар