Мисрда Россия авиакомпаниясига тегишли Airbus 321 самолётининг фалокати ҳалок бўлганлар сони бўйича Россия авиацияси тарихидаги энг йириги бўлди. Бундан очиқ манбалардан олинган маълумотлар дарак бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Когалымавиа” авиакомпанияси самолётининг қулаши оқибатида 224 киши – 217 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Бундан аввалги самолёт фалокатга учраши билан боғлиқ йирик фожиа Собиқ иттифоқ пайтида 1985 йилда Учқудуқда содир бўлган. Ўшанда “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг қулаши оқибатида 200 киши ҳалок бўлган эди.

Юқоридаги икки ҳолатдан ташқари, Россия ва собиқ иттифоқ тарихида 200 ва ундан ортиқроқ одам ҳалок бўлган бошқа бундай катта фалокатлар юз бермаган.