Шерлок Холмс ҳақидаги сериалда бош ролни ижро этган британиялик таниқли актёр Бенедикт Камбербэтч Европадаги қочқинлар инқирози билан боғлиқ муаммога кескин тарзда норозилигини билдирди.

“Гамлет” спектаклидан кейин актёр шоир Уорсон Шайрнинг “Уй” шеърини ўқиб берди. Камбербэтч, шунингдек, кунига 5 мингга яқин қочқин келадиган Грециянинг Лесбос оролига кўнгилли сифатида борган ўзининг дўсти ҳақида гапириб берди.

Буюк Британия ҳукумати яқин 5 йил ичида Яқин Шарқдан 20 минг муҳожирни қабул қилишга рози бўлгани актёрнинг ғазабини келтирди. Камбербэтч қандайдир онда ўзини йўқотиб қўйиб, саҳнадан туриб тўсатдан сиёсатчиларга нисбатан қўпол сўз ишлатди.

Нашрнинг таъкидлашича, актёр ҳар бир томошадан кейин томошабинлардан суриялик қочқинларга ёрдам берувчи жамғармага хайр-эҳсон беришларини сўрайди.