Дамашқдан унча узоқ бўлмаган Дума шаҳридаги ракета отишмалари сабаб 57 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, бир қанча ўнлаб кишилар жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари ўйича Сурия обсерваторияси берган маълумотларга кўра, мамлакат шимолидаги Алеппо шаҳрида авиазарбалар туфайли 20 нафар фуқаро нобуд бўлган. Бунга айнан қайси давлат ҳарбий-ҳаво кучлари айбдор эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик ташкилотининг 1623 та объекти яксон этилгани тўғрисида маълум қилганди.