Обаманинг партиядошлари унинг Сурияга махсус қўшинларни юборганини танқид қилишди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2595

АҚШ Демократик партияси аъзолари 30 октябрда АҚШ президенти Барак Обаманинг Сурияга махсус қўшинларни юборишга қарор қилганини танқид қилишди. Обама партиядошларининг норозилигига Вашингтоннинг ҳарбий ихтилофлардаги иштирокига чек қўйишга ваъда берган Обаманинг Суриядаги ҳарбий операцияни чўзиб юборгани сабаб бўлди. Кўпчилик демократлар Обама бундай қадамни Сурияда аниқ стратегияга эга бўлмай туриб амалга оширган, деган фикрга келмоқдалар.

АҚШ Конгресси сенатининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Крис Мерфи АҚШ махсус қўшинларининг Сурияга юборилиши АҚШни “чеки ва охири кўринмаётган Суриядаги фуқаролик урушига” тортмоқда. Мерфи ва бошқа демократлар Вашингтон Сурияга америкалик ҳарбийларнинг кичик гуруҳини юбориб, мамлакатни Сурия президенти Башар Асад билан ошиқчасига ҳарбий қарама-қаршиликка жалб қилиши хавфига солмоқда.

Демократларнинг фикрича, президентнинг бу қарори унинг 2013 йил 10 сентябрда айтган сўзларига умуман зиддир. “Мен Сурияга АҚШ қуруқликдаги кучларини юбормоқчи эмасман. Мен Сурияда Ироқ ва Афғонистондаги каби муддатсиз миссияларни ўтказмайман”, деб айтганди ўшанда Обама.

Сенатор Брайан Шатц (Гавайи ороли вакили) қўшинларнинг юборилишини “стратегик хато” деб атади. Бу қарор “АҚШ ташқи сиёсатида анчагина ўзгаришлар бўлганини кўрсатади”. “Бу ўзгаришлар Конгрессда дебатларсиз ўтмоқда ва ИШИДга қарши курашдаги мақсадига эришиши даргумон. Бунинг ўрнига АҚШга Суриядаги фуқаролик урушига тортиш билан хавф солмоқда”, деб айтди Шульц.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар