Америкалик олимнинг фикрича, Хитойда “бир оилага бир фарзанд” сиёсатининг бекор қилиниши катта ўзгаришларга олиб келмайди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2056

29 октябрда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси “бир оилага бир фарзанд” сиёсатидан воз кечди. Оксфорд университети ижтимоий сиёсат профессори Стюарт Гител-Бэйстеннинг фикрича, жаҳон ОАВлари Хитой ҳукуматининг бу қарорига ҳаддан ортиқ юқори баҳо бериб юборишган ва бу қарор Хитойда сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди.

Гител-Бэйстеннинг таъкидлашича, кўпчилик одамлар хитойликларга икки нафар фарзанд кўришга имкон берилиши қарори маҳаллий ҳукумат учун “кескин бурилиш” бўлди деб ўйламоқдалар, бироқ аслида бу қарор 1984 йилдан бери Хитойда киритиб келинаётган ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

Профессорнинг фикрича, Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси “энди бошқа ҳеч қандай маънога эга бўлмаган унча хушланмаган сиёсатдан” воз кечиб “жуда оқилона” йўл тутган. Унинг таъкидлашича, 1978 йилда мамлакатда киритилган “бир оилага бир фарзанд” сиёсатининг киритилиши каби унинг бекор қилиниши ҳам мамлакатдаги демографик вазиятга унча катта таъсир кўрсатмайди. Чунки бу чекловнинг киритилишигача хитойликлар орасида битта фарзанд кўриш одат тусига кириб бораётган эди.

Кўпчилик ОАВлар бу сиёсатнинг бекор қилиниши Хитойга аҳолининг қариши ва туғиш миқдорининг ошиши ҳисобига ишчи кучи миқдорининг камайиши муаммосини ҳал қилиш учун зарур эди деб хабар бердилар. Бироқ, партиянинг фикрича, ўз вақтида фарзанд кўришга чекловнинг қабул қилиниши “миллионлаб болаларнинг ночорликда туғилишининг олдини олиш” учун зарур бўлган ва ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли бошига сезиларли ўсишидан кейин бу чекловга эҳтиёж қолмади.

Олимнинг фикрича, бу чекловнинг бекор қилинишига маҳаллий амалдорларнинг бу чекловни “ёмон отлиқ” қилишгани ҳам сабаб бўлган. Ушбу сиёсатнинг киритилиши поралар олиш миқдорининг ошишига олиб келди, бу чекловга амал қилмаслик учун йиғилган тўловлар эса кўпинча “бюджетдаги тешикларни ёпиш” учун ишлатилган. Шунинг учун компартиянинг бу қарори Хитой раисининг аксилкоррупцион сиёсатининг бир қисми ҳам ҳисобланади.

Хитой ҳукумати охирги йилларда бу сиёсат бўйича бироз “арқонни бўшатди” ва баъзи оилаларга икки нафар фарзанд кўришга рухсат берди. Бироқ бу ҳеч қандай самара бермади, чунки бундай имкониятни олган одамлар бир фарзанд билан чекланишни афзал кўрдилар.

Профессорнинг таъкидлашича, мамлакат бўйича умумий статистика ҳақида гапирилмаса, ўзгаришлар жуда кучли бўлади: энди юз минглаб хитойликлар ўзларининг иккинчи фарзанд кўриш орзуларини рўёбга чиқара оладилар.

Олимнинг фикрича, Хитой имиж сабабларига кўра ҳам сиёсатдан тўлиқ воз кеча олмади ва фарзанд кўришга чекловни икки фарзанд кўришгача оширди: агар чеклов тўлиқ олинганда йиллар давомида амал қилиб келган “бир оилага бир фарзанд” қоидаси “хато” бўлганини билдирган бўларди. Бундан ташқари, мамлакатда аҳолининг ўсишини назорат қилиш билан 6 млн га яқин одам шуғулланади ва агар чеклов тўлиқ бекор қилинганда унда улар ишчиз қолиб кетган бўлардилар.  

Гител-Бэйстен фикрича, ушбу чекловнинг бекор қилиниши натижаларини фақатгина 10-20 йилдангина тўлиқ баҳолаш мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар