Ўзбек олимлари “Роторли-дискли дон майдалагич” қурилмасини ишлаб чиқишди

Технология 31 Октябрь 2015 3075

Тошкент давлат аграр университети “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети олимлари томонидан чорвачиликка ихтисослашган фермер, деҳқон ва шахсий хўжаликлари учун кичик ҳажмдаги “Роторли-дискли дон майдалагич” қурилмасини ишлаб чиқишди,-дея хабар беради, университет қошидаги “Инновация ва интеграция Маркази” ходимлари.

Ҳозирги кунда чорвачиликга ихтисослашган фермер хўжаликларида долзарб муоммалардан бири меҳнат талаби катта технологик жараёнларни электромеханизациялаштириш ва автоматлаштириш ҳисобланилади. Чунки, чорвачиликда кичик механизация воситаларининг етишмаслиги натижасида асосий технологик жараёнлар қўлда бажарилади. Шуни хисобга олиш керакки, озуқа тайёрлаш технологик жараёни металл ва энергия сиғими катта машиналар базасида бажарилади, натижада ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг таннархи ошиб кетади.

Қурилма асосчилари дон майдалагични яратишда ўз олдиларига қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этишга асосий эътиборларини қаратишди ва ўз мақсадларига эришишди:

  • Ø энергетик кўрсатгичларини пасайтириш;
  • Ø сифат кўрсатгичларини яхшилаш;
  • Ø иқтисодий самарага эришиш.

Тошкент давлар аграр университети олимлари таклиф этаётган роторли-дискли дон майдалагич, кичик фермер, деҳқон ва шахсий хўжаликлар учун мўлжалланган бўлиб, металл ва энергия сиғими кам, бир ва уч фазали электр тармоқларида ишлатилиши мумкин, нисбий энергия сарфи жахон стандартларига жавоб беради ва 0,005 кВт*соат/ кг дан ошмайди, сифат кўрсатгичлари бўйича майдалагичда майдаланган дон заррачалари ўлчамларининг бир хиллигини таъминлаши билан белгиланади. Майдалагич IAF № 20040161 рақамли патенти билан ҳимояланган. Майдалагичнинг  ротор ва статор оралиғидаги тирқишини ўзгартириш орқали моллар ва паррандаларнинг тури, гуруҳига қараб керакли майдаликда майдаланган ёрма олиш имконини беради. Майдалагичда майдаланган ёрмадан сифатли аралаш ем тайёрлаш ва озуқаларнинг тўйимли моддаларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради, чиқинди чиқиши сезиларли даражада камаяди.

Жорий йилнинг 19-21 май кунлари “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” да бўлиб ўтган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII Республика ярмаркаси”да ушбу қурилманинг саноат нусхаси намойиш этилди ва ярмаркага келган кўплаб фермер хўжаликлари раҳбарларининг қизиқишига сабаб бўлди. Ярмарка доирасида ушбу қурилмага буюртмалар олиниб 30 млн. сўмлик шартномалар имзоланди.  

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар