Покистон “дунё державалари”ни ядро дастури устидан босим ўтказмасдан, ўз сиёсати оқибатларини йўқотишга чақирди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2626

Покистон “дунё державалари”ни ўзининг ядро дастури юзасидан босим ўтказмасликка чақирмоқда. Покистоннинг Dawn нашри хабарига кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазири Айзаз Чоудри Исломободда бўлиб ўтган халқаро семинардаги чиқишида мазкур мурожаат билан дунё давлатларига юзланган.

“Дунё державалари” Покистон хавфсизлигини чеклаб, унга нореал маслаҳатлар бермасдан, ўз ҳаракатлари ва сиёсатлари оқибатларини кўриб чиқишлари лозим, - деди у. – Покистоннинг ядро арсенали фақатгина мудофаа мақсадларида фойдаланилади.
Ташқи сиёсат муассасаси раҳбари халқаро ҳамжамият Жанубий Осиё мамлакатларига нисбатан икки хил сиёсат юритишни бас қилиши лозимлигини қайд этиб ўтди.

“Агарда улар минтақада тинчликни таъминлашни чин дилдан истаганларида, уларнинг ёрдами Покистон ва Ҳиндистон ўртасида азалий келишмоқчиликларни бартараф этган бўларди”, - деди вазир.
Айзаз Чоудрининг мурожаати АҚШ томонидан Жанубий Осиёда хавфлар пайдо бўлиши ва беқарорликни келтириб чиқариши эҳтимоли сабаб Покистоннинг ядро қуролини ривожлантиришини чеклашга чақирганидан бир ҳафта ўтганидан сўнг эълон қилинди.

Кўпроқ янгиликлар