Терроризм Қирғизистон жамиятига бевосита таҳдид солмоқда. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига мурожаатида ушбу сўзларни айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, терроризм “умуминсоний фалокат” бўлиб, чегараларни нима эканини билмайди. “Шундай кучлар борки, улар Қирғизистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришни истайди”, - қайд этди Атамбаев. – Улар давлатни аввалгидек кучсиз деб ҳисоблайди ва шунинг учун ноқонуний ҳаракатларини амалга оширишга интилмоқда”. Бироқ Қирғизистон президентининг фикрича, республикадаги вазият сўнгги йилларда сезиларли даражада яхшиланиб, хавфсизлик таъминланмоқда.

“Бугун бизда бутунлай бошқача муҳит, - сўзида давом этди президент. – Бизда тартиб ва хавфсизликни сақлашга туриб бера оладиган тузилмалар ва органлар мавжуд. Яқинда Бишкекда ўтказилган махсус амалиёт бунга мисол бўлади”. Атамбаев ИИВ ходимларининг ўта хавфли жиноятчилар қамоқхонасидан қочиб кетганларни зарарсизлантирганини эслаб, “фожиали оқибатларга йўқ қўйилмагани”ни айтиб ўтди.