Футбол бўйича Россия Премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган барча ўйинлар Мисрда ҳалокатга учраганлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланиши билан бошланади. Бу ҳақда РФПЛ расмий сайтида хабар қилинди. Бундан аввалроқ эса қутқарувчилар самолёт бўлаклари остидан 100 нафарга яқин йўловчилар жасадини чиқариб олгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.