Россия самолётининг авиаҳалокатидан ҳеч ким омон қолмади

Жаҳон 31 Октябрь 2015 5989

Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти йўловчилари орасидан ҳеч ким тирик қолмади. Бу ҳақда Миср ҳукумати манбасига асосланиб, Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар бермоқда.

"Синайда қулаган Россия самолёти йўловчиларидан ҳеч бири омон қолмади", — дейилади агентлик маълумотида.

Аввалроқ қутқарувчилар ҳалокат содир бўлган жойда 100 нафар йўловчининг жасадини (шулардан 17 нафари болалар) топишгани маълум қилинган эди. Рейтер агентлигининг тарқатган хабарига кўра, қутқарувчилар авиалайнер қолдиқлари орасидан тирик одамларнинг овози эшитилаётгани ҳақда хабар берганди.

Кўпроқ янгиликлар