Саудия Сурия муваққат ҳукумати тўғрисидаги талабларини маълум қилди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 2361

Сурияда сиёсий ислоҳотларни ўтказиш билан шуғулланадиган миллий муваққат кенгаш ярим йил давомида шакллантирилиши лозим. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ушбу баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Ал-Жубайрнинг сўзларига кўра, янги кенгаш таркибига бутун Сурия жамияти вакиллари кириши лозим ва улар олдига янги конституцияни ишлаб чиқиш ҳамда сайловларга тайёргарлик кўриш вазифаси топширилади. Мазкур вазифалар ярим йилдан икки йилгача муддат давомида амалга оширилиши керак.

Саудия ташқи сиёсати муассасаси раҳбари келгуси учрашувларда муҳокама қилинадиган иккита ечимини топмаган масалага ҳам эътибор қаратди: Башар Асаднинг Сурия президентлиги лавозимида қолиши ва мамлакат ҳудудидан Эрон қўшинларининг олиб чиқилиши. “Асад Сурияда ҳокимият ўзгариши жараёнида кетиши керак, унинг ўртасида эмас”, - дея қайд этди вазир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар