Шимолий Америкада хавфли бўронлар, тошқинлар ва кўчкилар олиб келувчи Эль-Ниньо ҳодисаси Чили қирғоқларидан бирида доим қақраб ётувчи Атакама чўлига кутилмаганда ўзгача манзара кашф этди. Сайёрдаги энг қурғоқ ер ҳисобланмиш ушбу маскан бир йилда иккинчи бор гуллар билан қопланди. Бу ҳақда Yahoo News хабар бермоқда.

2015 йилда Эль-Ниньо Атакама чўлига кутилмаганда оғир ёғингарчилик олиб келди. Натижада айрим "ухлаб ётган" гул турлари ғунча ёзди. Атакама чўли нолан, бомерея, родофиал, фуксия ва бошқа турдаги гулларнинг сариқ, қизил, сиёҳранг ва оқ ранглари билан буткул қопланди.

Биринчи гуллаш вақти жорий йилнинг март ойига тўғри келганди. Аммо ўшанда келган ноқулай об-ҳаво туфайли тошқин юзага келган, бунинг натижасида 40 нафарга яқин киши ҳалок бўлганди.