Шарм-Аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учган самолёт радарлардан йўқолди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 6256

Росавиация агентлигининг хабар беришича, "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus Ларнаки тумани ҳудудида радарлар экранидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса самолёт ҳавога кўтарилганидан 23 дақиқа ўтганидан сўнг содир бўлди.
Шарм-Аш-Шайх – Мисрнинг Қизил денгиз соҳилларидаги Синай ярим оролида жойлашган курорт шаҳар бўлиб, россиялик сайёҳлар мазкур ҳудудга визасиз парвоз қилишлари мумкин.

Кўпроқ янгиликлар