Синайда ҳалокатга учраган Россия самолётининг “қора қути”лари топилди

Жаҳон 31 Октябрь 2015 4886

Мисрнинг Синай яримороли ҳудудида фалокатга учраган Россия йўловчи самолётининг “қора қути”лари аниқланди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.
Бундан аввалроқ эса Россиянинг Airbus-321 лайнери қулаган ҳудуддан 100 нафарга яқин кишининг жасади аниқлангани хабар қилинган эди.

Шунингдек, ҳалокатдан тўрт кишининг омон қолгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кўпроқ янгиликлар