Мисрда фалокатга дучор бўлган Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли А320 самолёти ўзининг биринчи парвозини бундан 18,5 йил муқаддам амалга оширган. Бу ҳақда Airfleets.net интернет-портали маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, лайнернинг илк парвози 1997 йилнинг 9 майида қайд этилган. "Когалимавиа" авиакомпаниясига қадар у 663 борт рақами билан Ливаннинг MEA, Туркиянинг Onur Air ва Саудиянинг Saudi Arabian Airlines авиакомпанияларига хизмат кўрсатган.
Самолёт "Когалимавиа" паркига EI-ETJ қайд рақами остида 2012 йилнинг апрелида келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.