Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Туркия 2023 йилда дунёнинг энг кучли 10 давлати орасида бўлади

Ўзбекистон 31 Октябрь 2015 3952

Бугун империянинг қулашидан сўнг яна ҳам ёш, тинч ва яна ҳам кучли ҳолда қайта туғилган Туркия Республикаси ташкил топганлигининг 92–йиллигини Сиздек дўст ва қардошларимиз билан биргаликда нишонлаётганимиздан беҳад хурсандмиз, — деди Ўзбекистондаги Туркия элчиси Намик Гюнер Эрпул.

У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг табрик сўзини ўқиб эшиттирар экан, 92 йиллик тарих турк халқи учун энг оғир шароитларда қандай қилиб қайтадан ўнгланиб олиш лозимлигини кўрсатувчи, келажакдан умид берувчи, ҳар бир қадамдан дарс чиқарилиши лозим бўлган давр бўлганлигини айтиб ўтди.

Жумладан табрикда, “Бугун Туркия Республикаси давлати нафақат ўз фуқаролари, балки минтақамиз ва дунёдаги барча жабрдийдалар, мазлумлар, қавм ва қардош жамоаларнинг ҳам умид манбаисидир. Биз 1919 йил жуда оғир шароитларда бошлаган Озодлик урушини қандай қилиб 1923 йили янги давлатимизнинг тузилиши билан якунлаган бўлсак, бугун рўбарў бўлиб турган қийинчиликларни ҳам, иншолло, 2023 йил мақсадларимизга эришиб, ортда қолдирамиз. Миллатимизнинг муштарак асари ҳисобланган Республикамизга эгалик қилиш, юртимиз ва миллатимизнинг келажаги учун меҳнат қилиш, курашиш, лозим бўлса фидокорлик қилиш - барчамизнинг бурчимиздир”, дейилади.

Намик Гюнер Эрпул юқоридаги сўзларга қўшимча қилар экан, Туркияда ортда қолган теократик, монархия ва якка ҳокимликка асосланган ҳукуматдан дунёвий-демократик, ижтимой ва мустаҳкам қонунчилик асосларига эга бир давлат ташкил этилганлигини таъкидлади.

У бугунги кунда Туркия Республикаси 78 миллиондан иборат ёш аҳолиси ва динамик иқтисодиёти билан дунёда ўн еттинчи, Европада эса энг йирик олтинчи иқтисодиёт даражасига эришганлиги, Туркия 2023 йилда, яъни Республиканинг 100 - йиллигида дунёнинг энг йирик, энг тараққий этган 10 мамлакат орасида бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигини ҳам айтиб ўтди.

“Туркия Республакаси ташкил топганидан бери 92 йил давомида ташқи сиёсатида, дунёда тинчлик, ҳамжиҳатлик, адолат ва ҳотиржамлик, бошқа давлатларнинг ички ишлари ва ҳудудий даҳлсизлигига ҳурмат қилган ҳолда халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари каби ғояларни барча нарсадан устун деб билиб келмоқда. Мазкур ғоялар бундан кейин ҳам Туркия ташқи сиёсатининг асосий мустаҳкам тамойилларидан бири бўлиб хизмат қилишда давом этади, — деди сўзини якунлар экан Намик Гюнер Эрпул.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар