Виргиниядаги Фэрфакс округи мактабларидан биридаги кимё дарсида чиққан ёнғин сабаб, бир нафар ўқитувчи ва беш нафар ўқувчи жароҳатланди, деб ёзмоқда Washington Post.

Маҳаллий амалдорнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида икки ўқувчи жиддий жароҳатланган. Уларни тиббий вертолётлар ёрдамида Вашингтонга олиб боришган. Қолган уч нафар жабрдийда маҳаллий шифохонага ётқизилган. Шифокорлар ўқитувчининг соғлиғини текшириб кўришганида, у озроқ куйганлиги маълум бўлган.

Ҳодиса айнан дарс ўтилаётган вақтда бўлган, унинг сабаблари ўрганилмоқда. Бўлиб ўтган воқеа сабаб Вудсон мактабидагиларнинг барчаси хавфсиз жойга кўчирилган.