Янги Vivo смартфони худди Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Plus сингари қайрилма экранга эга бўлади, деб маълум қилмоқда Ubergizmo.

Маълумотларга кўра, Vivo смартфонлари Samsung компанияси ғоясини такрорлаган ҳолда ўз смартфонларининг четларида қайрилган экран ишлатишни режалаштирмоқда. Интернетда ҳатто ушбу смартфонларнинг суратлари ҳам пайдо бўлган.

Фақат ушбу дисплейлар Samsung смартфонлариники сингари функционаликка эга бўлдаими ёки фақат технология кўргазмаси учун намойиш этиладими, бунга ойдинлик киритилмаган. Vivo компаниясидан ташқари ушбу дисплейдан BlackBerry Priv смартфонларида ҳам фойдаланилган. Унинг тақдимоти жорий йилнинг 6 ноябрь куни бўлиб ўтади.