“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг навбатдаги турида “Челси”га қарши кечадиган учрашув олдидан рақиб жамоа мураббийи Жозе Моуринью ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен Моуринью қилган ишларни жуда ҳурмат қиламан. Журналист ва ҳакам бўлмаганлар учун Жозе ажойиб инсон. Мен журналист ҳам, ҳакам ҳам эмасман. Шу сабабли ўртамизда ҳеч қандай тушунмовчилик йўқ.

У ҳам, мен ҳам таъсирчан мураббиймиз. Бироқ иккимиз ҳам ўйин тугаганидан сўнг одатдаги ҳаёт бошланишини тушунадиган мураббийлармиз”, – деди Клопп.

Маълумот учун, “Ливерпуль” ҳамда “Челси” ўртасидаги учрашув 31 октябрь соат 17:45 да бўлиб ўтади.