Аҳрол Иноятов: Келишилган ўйинларни аниқлаш гуруҳида Бабаян ва Шквирин бор, Мирсодиқов четлатилган

Спорт 01 Ноябрь 2015 4111

"Спорт" телеканалининг "Соккер клуб" кўрсатувининг янги сони келишилган ўйинларга қарши курашга қаратилди. Ушбу кўрсатув доирасида ЎФФ қошидаги "Келишилган ўйинларга қарши кураш" қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятовдан ҳам интервью олинган.

- Келишилган ўйинларни аниқловчи мутахассислар гуруҳидан кимлар ўрин олганини номма-ном санаб бера оласизми?
- Ҳа, албатта, улар - Самвел Бабаян, Игорь Шквирин, Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магометов, Бахтиёр Бобоев, Равшан Эрматовлар. Ҳозир мана Кападзени жалб этишни кўзлаб турибмиз. Кейинчалик "Нефтчи" ва "Насаф"дан ҳам вакиллар бўлади.

- Сиз айтган мана шу мутахассислар орасида келишилган ўйинларда иштирок этганлар йўқлигига кафолат бера оласизми?
- Агар кимдир ўз номига доғ туширган бўлса, улар сафимиздан ўчирилади. Масалан илгари мутахассислар гуруҳида Рустам Мирсодиқов ҳам бор эди, аммо уни ҳозир четлатганмиз.

- Демак шу вақтгача бўлган оралиқда бир киши шубҳали ўйинларда иштирок этишга улгуриб ҳам қўйган.
- Ҳа.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов жорий мавсум бошланиши олдидан келишилган ўйинларда иштирок этганлар қаттиқ жазоланишини айтган эди. Ўз навбатида 2015 йилнинг 25 сентябрида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Металлург" ўйини (3:2) шубҳали деб топилган ва "Металлург" бош мураббийи Рустам Мирсодиқов мавсум охирига қадар футболдан четлатилган. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов "Пахтакор" клубига нисбатан мавсум охирида қатъий жазо чоралани кўрилишини ваъда қилган эди.

Манба: www.uff.uz

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар